Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Агуэро — «Манчестер Сити» афсонаси»

Гвардиола: «Агуэро — «Манчестер Сити» афсонаси»

  23.09.2018 15:15
  0
  412
Гвардиола: «Агуэро — «Манчестер Сити» афсонаси»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэрони клуб афсонаси деб атади. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи яқинда малдаги шартномасини 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирганди.

«Агуэро — клубнинг ҳақиқий афсонаси. У «Манчестер Сити» учун кўп нарса қилди. Умид қиламанки. Агуэро жамоада яна кўп йиллар қолади»,-деди испаниялик мутахассис Sky Sportsга берган интервьюсида.

Агуэро «Манчестер Сити»га 2011 йили Мадриднинг «Атлетико»сидан ўтган. Ўтган давр мобайнида «шаҳарликлар» сафида 299та ўйинда майдонга тушиб, 204та гол урган. Бундай натижа билан у Манчестер клуби тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz