Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» ўз майдонида мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла Лига: «Барселона» ўз майдонида мағлубиятдан қутулиб қолди

  24.09.2018 02:18
  0
  512
Ла Лига: «Барселона» ўз майдонида мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания примероси 5-тури доирасидаги Каталония дербиси ўз поёнига етди. «Камп Ноу» стадионида ўтган баҳсда мезбон «Барселона» ҳамшаҳари «Жирона»ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Ўйинни кутилгандек мезбонлар фаол тарзда бошлашди ва 19-дақиқада Лионель Месси ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

35-дақиқага келиб, «кўк-анорранглилар» марказий ҳимоячиси Клеман Лангле қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг бирдан фаол бўлиб кетган меҳмонлар тайм охирида Стуанининг голи эвазига мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида уругвайлик ҳужумчи дубль қайд этиб, «Жирона»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Кейин эса «Барселона» уйғонди ва ҳужумлар ёмғирини бошлади, таркибда бир-неча ўзгаришлар бўлди. Натижада 63-дақиқага келиб, Пике ҳисобни тенглаштиршга муваффақ бўлди.

Кейин эса яна бир қанча вазиятлар бўлишига қарамай ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

ЛА ЛИГА. 5-ТУР

БАРСЕЛОНА – ЖИРОНА - 2:2 (1:1)

23 сентябрь, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 19 Месси, 1:1 – 45 Стуани, 1:2 – 51 Стуани, 2:2 – 63 Пике.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур (Коутиньо, 58), Бускетс, Видаль (Ракитич, 58), Дембеле (Умтити, 46), Месси, Суарес.

Жирона: Буну, Эспиноса, Алькала, Хуанпе, Адай, Порту (Думбия, 85), Алеиш Гарсия (Гарсия, 46), Гранель (Дуглас Луис, 72), Понс, Муньеса, Стуани.

Огоҳлантиришлар: Нелсон Семеду (12), Артур (15), Стуани (16), Эспиноса (39), Хуанпе (61), Алькала (68), Порту (69), Пике (81).

Четлатиш: Лангле (35).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz