Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди

  24.09.2018 09:38
  0
  398
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги сўнгги учрашувида майдонга тушди. Ўйин Коломбо шаҳридаги «СR&FC Grounds» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 14:30 да бошланди.

Мусобақа фаворити бўлган Хитойга қарши кечган ўйинда Илҳом Ханжариев шогирдлари жавобсиз 8 та гол ўтказиб юборишди. Умумий ҳисоб китобларга кўра гуруҳда 1 ўринни 12 очко билан Хитой U-16 аёллар терма жамоаси эгаллаган бўлса, Иордания ҳамда Ўзбекистон 7 очкодан жамғаришди. Тўплар нисбатидаги устунлик эвазига Иордания гуруҳда 2 ўринни эгаллади.
 
Эслатиб ўтамиз, Илхом Ханжариев шогирдлари биринчи турда Иордания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, иккинчи турда Гуам устидан 3:1 ҳисобида, 3-турда эса Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz