Қайднома

Қидирув

Гризманн: «Барселона» таклифини рад этиш фаолиятимдаги энг мураккаб қарор бўлди»

Гризманн: «Барселона» таклифини рад этиш фаолиятимдаги энг мураккаб қарор бўлди»

  24.09.2018 09:59
  0
  395
Гризманн: «Барселона» таклифини рад этиш фаолиятимдаги энг мураккаб қарор бўлди»

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзги трансферлар оралиғида «Барселона»дан бўлган таклифга нима учун рад жавобини бергани ҳақида фикрини билдириб ўтди.

«Бу менинг фаолиятимдаги энг мураккаб қарор бўлди. Аёлимни тунги соат 3да уйғотиб, шу масалани муҳокама қилар эдим» - дейди франциялик футболчи.

Шунингдек Антуан мавсум режалари ҳақида ҳам тўхталди.

«Чемпионлар лигасида ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этишга уриниб кўрамиз, ўшанда плей-офф босқичига чиқа олмагандик. Бунга менинг сезиларли даражада айбим бор, чунки яхши ҳолатда бўлмаганман.

Примерода эса «Барселона» ва «Реал» билан кураш олиб борамиз», - дейди Гризманн.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz