Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» АПЛда ягона ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 74-сонида

«Ливерпуль» АПЛда ягона ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 74-сонида

  24.09.2018 12:37
  0
  464
«Ливерпуль» АПЛда ягона ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 74-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 76-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Муросасиз, аммо мароқли муносабат

Мураббийлар, жамоалар ва ўйинчилар ўртасида шаклланган ўзига хос муносабатлар замонавий футболнинг томошабоплигини таъминловчи муҳим омиллардан ҳисобланади. «Эль-класико» наинки Ла-лига, балки жаҳон футбол айвонидаги энг машҳур ва нодир «интрига»дир…

- Афонин - гол муаллифи

ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗНИНГ СЎНГГИ ЎЙИНЛАРИ

- Эҳ, «Навбаҳор», «Навбаҳор»…

Ҳал қилувчи босқич ҳисобидан 2-турга боғлиқ асосий ҳолат шуки, 6та ўйиндан 5тасида мезбон жамоа ғалаба қозонди.

- Ўзбекистон кубоги кимга насиб этади?

Мана, бу йил 26-марта ўтказилаётган мамлакат кубоги ярим финал раундига ҳам етиб келди…

- «Қизил» кўз ёши

Криштиану Роналдунинг ЧЛ ўйинларида илк марта қизил карточка олганию, кейин кўз ёшларини тиёлмагани ўтган ҳафтанинг асосий футбол лавҳаси бўлди…

- Наҳотки, ҳамма хурсанд?!

«ЭНДИ ҲАҚИҚИЙ ЖАМОАГА АЙЛАНДИК» - «Реал» футболчилари Криштиану Роналдунинг кетганидан унча хафа эмаслар.

- «1+2» квотасини қайтариб оламизми?

Ўтган ҳафта Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалида жавоб учрашувлари ҳамда ОФК кубоги ярим финалининг дастлабки баҳслари ўтказилди…

- Шоҳруҳ Гадоев: «Мураббий ишини муҳокама қилишга ҳали эрта»

Ўзбекистон миллий термасига номзод ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Жанубий Корея чемпионатида давом эттиряпти...

- Трансферлар арифметикаси

ТОП-КЛУБЛАР ПУЛЛАРИ ҚАЕРГА КЕТЯПТИ?

- Қирол, афсунгар, яна кимдир…

«Лос-Анжелес Гэлэкси» шарафини ҳимоя қилаётган швециялик буюк ва даҳшатли Златан Ибрагимович фаолияти давомида урган голлари сонини 500тага етказиб қўйди...

- «Омад чархпалаги»

БУНДЕСЛИГА ФУТБОЛЧИЛАРИ ТЎЛАЙДИГАН ЖАРИМА ПУЛИ НИМАЛАРГА ИШЛАТИЛАДИ?

- Эусебио Ди Франческо: «Менга қолса, «Олтин тўп»ни Буффонга берардим»

Ўтган ҳафта ўтказилган Европа Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми биринчи турида «Рома» Мадридда мазкур турнирнинг амалдаги чемпиони - «Реал» меҳмони бўлди...

- ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 1-тур

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

- Станислав Черчесов: «Олға интилиш учун муваффақиятларни унутиш лозим»

Россия терма жамоаси ЖЧ-2018да кутилганидан-да яхшироқ иштирок этганидан хабарингиз бор, албатта…

- Мактубингизни олдик: ОК-2019 бизни КУТИБ ТУРИБДИ

Уч ой нима, шамолдан ҳам тез,

Кўз очгунча ўтиб кетади.

Чора кўриш фурсати бу кез,

ОК-2019 бизни кутиб турибди…

- Табиий ғоя

РОБЕРТО ФИРМИНОДАН АЖОЙИБ ЁНДАШУВ

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz