Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” ПФК директори алмаштирилди

“Навбаҳор” ПФК директори алмаштирилди

  25.09.2018 08:11
  0
  423

Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ишчи-ходимлари иштирок этишди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, бунгача “Навбаҳор” ПФК Маркетинг бўлими менежери лавозимида фаолият юритган Расулжон Раҳимович Акрамов “Навбаҳор” ПФК директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача мазкур лавозимни эгаллаб турган Илҳомжон Мирзабоев эса клуб директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.


Шамшод Эргашович янги раҳбар Расулжон Акрамовга келгусида ишларида омад ёр бўлишини тилади.


Ўз ўрнида “Навбаҳор” ПФК директори в.б. Расулжон Акрамов билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, клуб равнақи йўлида қўлидан келганича меҳнат қилишини таъкидлади.


“Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ вакиллари ҳам янги раҳбарга келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz