Қайднома

Қидирув

Куртуа – энг яхши дарвозабон, Дешам – энг яхши бош мураббий

Куртуа – энг яхши дарвозабон, Дешам – энг яхши бош мураббий

  25.09.2018 10:14
  0
  389
Куртуа – энг яхши дарвозабон, Дешам – энг яхши бош мураббий

Лондон шаҳрида The Best FIFA Football Awards тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Натижаларга кўра, «Реал» клуби ва Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа йилнинг энг яхши дарвозабони номига лойиқ кўрилди.

ЖЧ-2018 бронза медалини қўлга киритган посбон ушбу соврин учун курашда Уго Льорис (Франция, «Тоттенхэм») ва Каспер Шмейхелни (Дания, «Лестер») ортда қолдирди.

Шунингдек, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам йилнинг энг яхши бош мураббийи деб топилди. Франциялик мутахассис ўз юрти жамоаси билан ЖЧ-2018 мусобақасида чемпионликка эришди.

Дешамдан ташқари ушбу совринга Хорватия устози Златко Далич ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан даъвогарлик қилишганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz