Қайднома

Қидирув

ФИФА деярли «ўлган» Покистон футболини тиклайдими?

ФИФА деярли «ўлган» Покистон футболини тиклайдими?

  26.09.2018 00:28
  0
  737
ФИФА деярли «ўлган» Покистон футболини тиклайдими?

Покистон футболи ҳақида нимадир биласизми? Кўпчилик бу саволга жавобан барчага маълум гапни тилга олса керак. Ўша гап - бу мамлакатда футбол тўпларини ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилган.

Шунингдек, Made in Pakistan тамғаси остидаги шарчаларни ҳам айтиш мумкиндир. Аслида шу икки фактдан бири ҳақиқат, холос. Тўп ҳақидаги факт.

РАСМИЙ ЎЙИНЛАРСИЗ ҲАЁТ

Диққат қилинг, Покистон миллий жамоаси 2015 йили расмий ўйинда майдонга тушгани бўйича «уйқу»да қолаётганди. Покистонликлар ўшанда ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Яман термасига қарши жавоб ўйинида майдонга тушишлари керак эди.

Улар биринчи учрашувни 1:3 ҳисобида бой беришган ва ўз майдонларида вазиятни ўнглашга уриниб кўришларини айтишганди. Бироқ ўйин Лаҳор шаҳрида юз берган теракт оқибатида ўтказилмади. Католиклар ибодатхонасидаги портлаш ўнлаб одамлар ҳаётига зомин бўлди. Мамлакат эса футболдан айро қолди. Чунки бошқа ташвишлар етиб ортарди.

Қисқаси, ФИФА қарорига кўра, ўйин бир ҳафта кейинга қолдирилди. Бетараф майдонда ташкиллаштирилган ўша учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди - 0:0. Натижада Покистон термаси саралашнинг илк раундидаёқ Россия мундиали йўлланмалари учун курашдан четга чиқди. Шу-шу жамоа бирорта ўйинда қатнашгани йўқ.

Аввалига ички муаммолар халақит берди, кейин эса ФИФА дисквалификация белгилади... Табиийки, ўйнамаслик Покистон термасининг ФИФА рейтингидаги мавқесига жиддий таъсир кўрсатди. Қисқаси, жамоа умумий рўйхатда охирги 10таликка тушиб кетди - 201-ўрин. Айни пайт фақат Шри-Ланка, Гибралтар ва Мўғулистон термаларигина покистонликлардан орқада...

ФИФА ЖАЗОСИ

Покистон футболининг катта муаммолари айнан 2015 йили бошланди. Миллий футбол федерацияси президенти Салоҳ Ҳаётнинг янги муддатга сайланишни хоҳлаши кўпчиликка ёқмади. Шу тариқа футбол бошқарувида тушунарсиз бўлиниш юзага келди: бир гуруҳ раҳбарлар Салоҳдан жимгина кетишини талаб қилишди.

Бироқ амалдаги президент ўз шаштидан қайтмади ва якунда сайловда иштирок этиб, яна ғолиб чиқди. Ўтказилган сайлов ҳам, унинг натижаси ҳам ФИФА томонидан тан олинди. Бу вақтда Покистон суди футбол федерацияси ҳисоб рақами ҳамда офисини ўз назоратига олиш ҳақида қарор чиқарди.

ФИФА эса бу ҳолатни ҳукуматнинг футбол бошқарувига аралашуви сифатида баҳолаб, Регламентга кўра, дисквалификация жазосини қўллади. Чунончи, Халқаро футбол уюшмаси ташқи бошқарувга сира йўл қўймайди.

Оқибатда мамлакат терма жамоалари ва клублари халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан мосуво бўлди. Шунингдек, Покистон фуқароси ҳисобланган футболчиларнинг хориж чемпионатларида фаолият юритишлари ҳам тақиқлаб қўйилди.

ЯНГИ ИМКОНИЯТ

ФИФА санкциялари шу йил баҳорда олиб ташланди. Натижада покистонликлар яқиндагина Осиё ўйинларида иштирок этишди. Айтиш жоиз, мамлакат олимпия жамоаси Индонезияда чакки таассурот қолдирмади, албатта, ўз даражаси мезони бўйича. Мисол учун, гуруҳ босқичида Непал термаси устидан қозонилган ғалаба тарихий аҳамият касб этди.

Зеро, покистонликлар Осиё ўйинларида 44 йилдан буён ғалаба нималигини билишмаганди. Ҳа, жамоа «плей-офф» босқичига ўтолмади, аммо бундан ҳеч ким ранжигани йўқ. Камтарин жамоа энди шу ой Жанубий Осиё чемпионатида қатнашади...

Ўтган йили ёзда суперюлдузлар - Роналдиньо, Райан Гиггз, Никола Анелька ва Робер Пирес Покистонда бўлиб, хайрия учрашувида ўйинида қатнашишди. Бу ФИФА ташаббусидир. Чунончи, шундоқ ҳам спорти унча ривожланмаган мамлакат охирги йилларда футбол оиласидан четда қолди. Шуни назарда тутсак, покистонликлар чин юлдузлар иштирокидаги ташвиқот ишларию, амалий ёрдамга жуда муҳтожлар.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz