Қайднома

Қидирув

Месси Бразилия ва Ироққа қарши ўйнамайди

Месси Бразилия ва Ироққа қарши ўйнамайди

  25.09.2018 17:35
  0
  398
Месси Бразилия ва Ироққа қарши ўйнамайди

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Бразилия ва Ироққа қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Лионель Скалони маълум қилди.

«Мен у билан гаплашдим, ўйлашимизча, Месси бу сафар ҳам келмагани мақсадга мувофиқ. Биз ўзгача босқичда турибмиз, ҳозир бошқа йигитларга терма жамоа либосида тўп суриш ва ўзларини кўрсатиш имкониятини тақдим этиш лозим», – дейди Скалони.

Аргентина терма жамоаси 11 октябр куни Саудия Арабистонида Ироққа қарши майдонга тушса, беш кундан сўнг ўша ерда Бразилия билан ўйнайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz