Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: йиғилиш якунланди, ҳаммаси жойида...

«Навбаҳор»: йиғилиш якунланди, ҳаммаси жойида...

  26.09.2018 20:06
  0
  631
«Навбаҳор»: йиғилиш якунланди, ҳаммаси жойида...

Ҳозиргина клуб қароргоҳида вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда клуб вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков, мураббийлар штаби, футболчилар, «Мухлислар билан ишлаш бўлими», шунингдек, бугунги куннинг бош мавзусига айланиб турган футболчи - Рўзимбой Аҳмедов ҳам иштирок этишди.

Йиғилишни олиб борган вилоят ҳокими клуб атрофидаги барчага мавсум якуни бўйича чемпионлик вазифаси қўйилганлиги ва якунда барча натижалар кўриб чиқилишини маълум қилдилар.

Ҳозирги кунда  турли оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида ҳар хил мазмундаги провакацион хабарлар тарқаётганлиги, барча футболчи ва мураббийларга мавсум бошидан чемпионлик вазифаси юклатилганлиги ва бунинг учун хомий ва мутассаддилар томонидан етарлича шароит яратиб берилганлиги, шунинг учун барча ўзига юклатилган вазифани ижобий якунлаб қўйиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Футболчи ва мураббийларга эса турли хабар ва маълумотларга эътибор бермаслик, ҳозирча фақат чемпионлик ва биринчи навбатда навбатдаги бахсда нима қилиб бўлса ҳам «Бунёдкор» клубини мағлуб этиш лозимлиги ҳокимимиз томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, барчанинг диққат марказида бўлиб турган Рўзимбой Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, барча Наманган халқини ҳурмат қилишини, «Навбаҳор» клубининг чемпионлик йўлида бор куч ва ғайратини сарфлашга тайёрлигини, бу йўлда икки ҳисса кўпроқ меҳнат қилишини билдириб ўтди. Клуб бош мураббийи ва

Рўзимбой Аҳмедов ўртасидаги келишмовчилик дўстона кайфиятда якун топиб, мавсум якунигача барча фақат чемпионлик йўлида меҳнат қилишга келишиб олинди. Йиғилиш сўнгида футболчи ва мураббий ўзаро ҳурмат ифодаси ўлароқ суратга тушишди.

«Навбаҳор» мухлислар клуби


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz