Қайднома

Қидирув

Оливер Кан: «Доимо майдонга энг яхши дарвозабон эканлигимни исботлаш учун тушардим»

Оливер Кан: «Доимо майдонга энг яхши дарвозабон эканлигимни исботлаш учун тушардим»

  28.09.2018 06:15
  0
  1039
Оливер Кан: «Доимо майдонга энг яхши дарвозабон эканлигимни исботлаш учун тушардим»

Бу шахсни таърифлашга ҳожат йўқ. Унинг қандай дарвозабон бўлганини барча яхши билади. Германиялик афсонавий посбон деярли барча сов­ринларни қўлга киритган. 21 йиллик фаолияти давомида Европа чемпионати, Бундеслига, Германия кубоги, Чемпионлар Лигаси, Қитъалараро кубок мусобақаларида зафар қучди.

Бундан ташқари, 1999, 2001 ва 2002 йилларда жаҳон, 1999, 2000, 2001 ва 2002 йилларда Европанинг энг яхши дарвозабони бўлди. Аммо шу вақт мобайнида жаҳон кубогини қўлга киритолмади.

2002 йилги мундиалда у турнирнинг энг яхши футболчиси ва дарвозабони совринларини қўлга киритган. Аммо финалда Германия терма жамоаси Бразилияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланганди.

Айни пайт тадбиркорлик билан шуғулланаётган Кан телевиденияда эксперт вазифасини ҳам бажаради. Яқинда у ФИФА расмий сайтига интервью берди.

- Сизнингча, бугунги кунда энг яхши дарвозабон ким?

- Кейлор Навас «Реал»нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасида муҳим роль ўйнади. Жорий йилдаги жаҳон чемпионатида Тибо Куртуа яхши ҳаракат қилди. Уго Льорис ҳам яхши ўйнаб, чемпионликни қўлга киритди.

Умуман олганда эса, Каспер Шмейхелнинг ҳаракатлари кўпроқ эсимда қолди. У Хорватияга қарши учрашувнинг асосий вақти якунланмаганида пенальтини қайтарди. Шунингдек, иккита ажойиб вазиятда қаҳрамонлик кўрсатди. Бу ҳақиқий дарвозабоннинг ўйини.

- Жаҳонда энг яхши бўлиш учун дарвозабон қандай сифатларга эга чиқиши лозим?

- У муҳим паллаларда тўпни ушлай олиши, кутилмаган «сейв»ларни намойиш қилиши керак. Мен учун дарвозабоннинг асосий иши шу. Сўнгги йилларда техник жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратишмоқда.

- «Энг яхши» бўлиш қийинми ёки ушбу мақомни сақлаб қолиш?

- Жаҳонда энг яхши бўлиш учун кўп меҳнат қилишга тўғри келади. Ваҳоланки, бунга қаршилигим бўлмаган. Мен учун бу чақирув эди ва фақат олдинга интилганман. Лекин чўққида қолиш нисбатан қийин. Чунки талаблар янада кучаяди. Кейинчалик ўзингиз ҳам ўртамиёналикка кўникмай қоласиз.

- Уч марта йил дарвозабони бўлгансиз. Руҳий томондан бу сизга устунлик берганми ёки...?

- Устунлик берарди. Мотивацияни сақлаб қолишга ҳамиша қийналганман. Ҳар сафар ўйинга энг яхши дарвозабон эканлигимни исботлаш учун тушардим.

- Қачон қийин аҳволда қолгансиз?

- Мисол учун, ЕЧЛнинг 1999 йилги финалида ютқазиб қўйганимиздан сўнг қийналганман. Буни кўтариш мушкул бўлган. Чунки олдинлари спортда бу тарзда мағлуб бўлмагандим. Ҳаммасини бошидан бошлашим жуда қийин кечган. ЖЧ-2006да Йенс Леманн билан рақобат ҳам мени қийин аҳволга солиб қўйганди.

- 2002 йили «Йил дарвозабони» сўровида иккинчи бўлгансиз. Бу сиз учун қандай аҳамият касб этади?

- Фаолият олиб бораётган пайтингизда бу нарсаларга кўп эътибор қаратмайсиз. Чунки ўйнашда давом этаётган бўласиз. Бундай нарсалар учун бош қотириш ярамайди. Аммо фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг барчасини таҳлил қилиб чиқасиз.

Мен учун ЖЧ-2002нинг энг яхши ўйинчиси ва йилнинг энг яхши дарвозабонлари қаторида иккинчи бўлиш катта аҳамият касб этган. Аслида «Бавария» футболчиси учун иккинчи бўлиш катта фожиа. Лекин мен хурсанд бўлганман.

- Яна энг яхши бўлишга ҳаракат қиласизми?

- Айни пайт мен учун энг муҳими - бизнесда муваффақият қозониш. Энди қайсидир соҳада энг яхши бўлишга ҳожат йўқ.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz