Қайднома

Қидирув

«Металлург» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

«Металлург» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

  01.10.2018 14:14
  0
  465
«Металлург» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

Суперлиганинг 25-турида мухлислар Бекободда «Металлург» ва «Пахтакор» ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.

Чемпионатлар доирасида клублар 42 бор тўқнаш келишган. «Шерлар» 34 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда «Металлург» ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. «Пахтакор» 112 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан.

Бекободда ўтган 21 ўйиннинг 15тасида «Пахтакор» ғалабага эришган. 4 беллашувда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 2 учрашувда дуранг қайд этилган. Жорий мавсум биринчи босқичда жамоамиз сафарда 5:0 ҳисобида зафар қучганди.

Учрашувни рақибдан сариқ карточкалар сабабли Зафар Тўраев ва Зоҳид Абдуллаев ўтказиб юборади.

«Металлург» ва «Пахтакор» ўртасидаги беллашув 3 октябрь, чоршанба куни «Металлург» стадионида соат 18:00да бошланади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz