Қайднома

Қидирув

ОК-2019 ҳам муҳим-ку...

ОК-2019 ҳам муҳим-ку...

  02.10.2018 09:30
  0
  887
ОК-2019 ҳам муҳим-ку...

Газеталарда ёзилишича, Эктор Купердан бўлажак Осиё чемпионатида қандайдир натижа талаб қилинмас экан. Яъни унинг олдига ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Лекин бу тўғри ёндашувми? Ахир гап қитъа футболининг ҳар 4 йилдаги энг йирик турнири ҳақида кетмоқда. Биламизки, миллий жамоамиз охирги 3та ОКда чакки қатнашмади. Менимча, Купер ҳам камида ярим финални мўлжалга олиши шарт. Ҳар ҳолда, қитъа чемпионатидан эрта чиқиб кетиш бизга асло ярашмайди. Қолаверса, БАА-2019нинг жамоамиз обрўсию, ФИФА рейтингига таъсири баланд. Қисқаси, шахсий фикримча, жамоамиз агар Қатар мундиалида қатнашишни хоҳласа, аввало, Осиё чемпионатида ўзини кўрсатиши, худди 2011 йилда бўлгани каби рақиблар кўнглига ғулғула солиб қўйиши керак. Менимча, Купернинг ўзи ҳам буни жуда яхши тушунади. Шундай экан, Осиё чемпионатида унинг олдида ҳеч қандай вазифа йўқлиги ҳақида гапириш ортиқча. Вазифаси тайин - ЖЧ саралаши учун муносиб жамоа шакллантириш баробарида маълум натижани таъминлаш.

Сардор ОРТИҚОВ, Бўз тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz