Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» футболчилари терма жамоадан таклиф олишди

«Навбаҳор» футболчилари терма жамоадан таклиф олишди

  02.10.2018 12:42
  0
  663
«Навбаҳор» футболчилари терма жамоадан таклиф олишди

Мамлакатимиз миллий терма жамоаси октябрь ойида ҳам КХДР ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 6 октябрь куни навбатдаги йиғинни ўтказиш мақсадида Тошкентда тўпланади.

Терма жамоамизнинг навбатдаги йиғинига “Навбаҳор”дан икки футболчи жалб этилди. Дарвозабон Ботирали Эргашев ва ҳимоячи Даврон Ҳошимовлар шулар жумласидандир. Ҳар икки футболчимизга ҳам терма жамоа сафидаги ўйинларда омад тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, КХДР терма жамоасига қарши ўйин 13 октябрь куни, Қатар билан ўтадиган баҳс эса 16 октябрга белгиланган.

«Навбаҳор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz