Қайднома

Қидирув

"Барса": Погба, Неймар ва Месси ҳақида...

"Барса": Погба, Неймар ва Месси ҳақида...

  03.10.2018 11:01
  0
  700

«Барселона» раҳбарияти қишки трансфер пайтида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатди. Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» франциялик футболчининг трансфери борасида музокараларни яна бошлашлари кутилмоқда. Бундан ташқари, «ПСЖ» футболчиси Адриан Рабьо ва «Аякс» вакили Френки де Йонг ҳам каталонияликлар нишонида туришибди. Улар орасида Погба энг қиммат футболчи ҳисобланади. Transfermarkt портали уни 90 миллион еврога баҳолаган. Рабьо эса 50, де Йонг 70 миллион евро туради. Футболчиларнинг нархлари туфайли «Барселона» раҳбарлари орасида турлича фикрлар юзага келган.

Айтганча, жамоа ҳужумчиси Луис Суарес «Атлетик» билан ўйинда бош ҳакам ва унинг ёрдамчисини ҳақорат қилган. Marca нашрининг хабар беришича, уругвайлик футболчи жамоадошлари Серхио Бускетс ва Лионель Мессига кўрсатилган сариқ карточкадан ўта норози бўлган. Видеотакрордан сўнг ҳакам Сантьяго Хайме Латре ўз қа-рорини тасдиқлаган, аммо Суарес норозилик билдиришда давом этаверган. Таъкидланишича, футболчи ҳакам ва унинг ёрдамчисини масхарабоз деб атаган.

Шу ўринда айтиш жоизки, «Барса» президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳужумчи Лионель Месси фаолиятининг охирига қадар жамоада қолишини айтиб ўтди. Бир йил олдин унинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Лео каталонияликлар билан ҳамкорликни узайтирди. «Месси «Барселона»дан кетишни истамаяпти. Биз унинг фаолияти бир клубда ўтиши ҳақида ҳар доим айтганмиз. Ҳозирги жамоа - нафақат клубнинг, балки Мессининг ҳам лойиҳасидир», - деди Бартомеу The Times нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Месси 13 ёшидан бери «Барселона» тизимида ўйнаяпти.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz