Қайднома

Қидирув

Лучано Спаллетти: «Интер»га ғолиблик менталитетини сингдирмоқдамиз»

Лучано Спаллетти: «Интер»га ғолиблик менталитетини сингдирмоқдамиз»

  04.10.2018 06:11
  0
  624
Лучано Спаллетти: «Интер»га ғолиблик менталитетини сингдирмоқдамиз»

Миланнинг «Интер» клуби мавсумни бўш бошлаганди. Аммо Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Тоттенхэм»га қарши учрашувда Лучано Спаллетти жамоаси анча ишончли ўйин намо­йиш қилди. Шундан сўнг Италия «А» сериясида «Сампдория» мағлуб этилди. Мазкур учрашувлардан сўнг италиялик журналистлар Спаллетти билан суҳбатлашишди.

- Жароҳат олган футболчилар қачондан сафга қайтишади?

- Врсалько алоҳида дастур орқали машғулотлар ўтказмоқда. Унинг жароҳатдан тўлиқ қутулиб олиши учун бироз вақт керак. Қолган футболчилар эса соппа-соғ. Д’Амброзио 90 дақиқа ўйнашга тайёр. Лаутаро ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг қайтишини тезлаштириш ниятимиз йўқ. Акс ҳолда, соғлиғига зиён етказиб қўйишимиз мумкин.

- Мавсум аввалидагидек очко йўқотмаслик учун «Интер» ва шахсан сиз нима қилишингиз керак?

- Албатта, мавсум аввалидаги натижаларимиздан қониқиш ҳосил қилмадик. Лекин шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, биз ўшанда ҳам ўз устимизда ишлаётгандик, ҳозир ҳам ишлаяпмиз. Баъзида сиз истаган нарсалар амалга ошмай қолади. Биз жамоага ғолиблик менталитетини сингдирмоқдамиз. Бу йўлда ёмон натижалар ҳам учраб туради. Мухлисларнинг норози бўлишаётганини ҳам тушуниб турибман.

- Икардининг имкониятларидан қандай фойдаланиш мумкин?

- Мауро ҳамиша бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қилади. Иқтидорли футболчилар учрашув тақдирини қандайдир сонияларда ҳал қилиб қўйишга қодирлар. Лекин чемпионларга хос ўйин намойиш қилиш учун киши имкониятини 95 дақиқа давомида ишга солиши талаб этилади. Умуман олганда, Икарди шундай қилади.

- Яқинда Тотти La Repubblica наш­рига берган интервьюсида фаолиятини якунлашига сиз сабабчи бўлганингизни айтганди. Унга жавобан нима дейсиз?

- Вақтим бўлганида унинг китобини ўқийман. Шундан сўнг гаплашамиз. Айни пайт эса бутун хаёлим кейинги учрашувлар билан банд.

- «Тоттенхэм»га қарши учрашувда «Интер» мавсумда илк бора ўз майдонида ғалаба қозонди. Бу жамоанинг янада кучайишига ёрдам берадими?

- Шогирдларимдан яхши ўйинлар кутиб қоламан. «Тоттенхэм»га қарши баҳс­да биз майдон марказида юқори прессингни ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Баъзида ташаббусни рақибга бериб қў­йишга тўғри келди.

Ҳаттоки, тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам «синиб» қолмадик. Олдинги ўйинларда эса шу ҳолат бизга панд берганди.

- Рафинья ва Канселу кетганидан сўнг «Интер» ўйинида сифат йўқолди. Бунга қандай қарайсиз?

- Уларни жамоада ушлаб қола олмадик. Аммо бу билан сифат йўқолди, деб ўйламайман. Рафинья ва Канселунинг ўрнини янги футболчилар эвазига тўлдирдик.

- Жоао Мариони қандай позиция­да ўйнатмоқчисиз?

- Жоао ажойиб йигит. У ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобланади. Агар оптимал формасини тиклаб олса, бизнинг ўйин схемамизда кучли звенолардан бирига айланади. Жоаонинг келгуси ўйинларда бизга фойда келтиришига ишонаман.

Содиқ СОБИР тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz