Қайднома

Қидирув

Испания терма жамоасининг Уэльс ва Англияга қарши таркиби

Испания терма жамоасининг Уэльс ва Англияга қарши таркиби

  04.10.2018 16:39
  0
  1139
Испания терма жамоасининг Уэльс ва Англияга қарши таркиби

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике октябрь йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан жами 23 футболчи ўрин олган:

Дарвозабонлар: Кепа, Пау Лопез, Де Хеа

Ҳимоячилар: Гайа, Маркос Алонсо, Албиол, Начо, Рамос, Бартра, Аспиликуэта, Жонни

Ярим ҳимоячилар: Бускетс, Родри, Коке, Себальос, Тиаго, Сауль

Ҳужумчилар: Асенсио, Мората, Родриго, Сусо, Иага Аспас, Пако Алкасер

«Қизил фурия» 11 октябрь куни Уэльс терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. 15 октябрда эса Севильяда Миллатлар лигаси доирасидаги Англияга қарши баҳс бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Миллатлар лигасининг сентябрдаги икки баҳсида ҳам ғалаба қозонган. Дастлаб Англия майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган испанлар сўнг ўз майдонларида Хорватия дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz