Қайднома

Қидирув

Nike ва EA Sports Роналдудан “хавотир”га тушиб қолишди

Nike ва EA Sports Роналдудан “хавотир”га тушиб қолишди

  05.10.2018 09:16
  0
  729
Nike ва EA Sports Роналдудан “хавотир”га тушиб қолишди

Хабарингиз бор айни кунда Криштиану Роналду устида “қора булутлар” айланмоқда. Шундан бўлса керак, футбол оламининг машҳур топ-юлдузининг тижорат ҳамкорлари Nike ва EA Sports комапниялари ушбу хунук ҳолат бўйича ўз муносабатлари қуйидаги тарзда билдиришди:“Биз ушбу салбий воқеадан хавотирдамиз ва якуний натижаларни кутмоқдамиз”, деб баёнот берди “Найк” компанияси.

Маълумки, ушбу фирма билан Роналду 2003 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади ва 2016 йилда имзоланган шартноманинг баҳоси 1 миллиард долларни ташкил қилади.

EA Sports футбол стимулятори(ўйини, FIFA 19 ўйини муқовасига Роналду расми туширилган) юзи ҳисобланган футболчининг айблови юзасидан эса бу ташкилот ҳам чиқиш қилди: “Биз Роналдунинг тушунтириш хати битилган маърузаси билан танишдик. Биз ҳам катта эътибор билан воқелар ривожини кузатмоқдамиз. Ўйлаймизки, ЕА обрў эътиборини сақлашга футболчи ва спорт элчилари ҳаракат қилишади... ”

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли америкалик аёл 2009 йилда Лас-Вегас шаҳрида португалиялик футболчи уни зўрлаганини айтмоқда. Майорга 2010 йилда Роналдунинг юристлари билан "оғиз очмаслик"ка келишган ва 375 минг доллар олган.

Айни кунда адвокатлар Лас-Вегас(АҚШ) полиуцияси август ойидан буён суриштирув ишларини олиб бораётганини маълум қилдилар. Майорга ҳимоячилари содир бўлган воқеадан сўнг қизнинг стресс ҳолатига тушгани ва руҳий зарба олганини айтишмоқда.

Роналду айбловларга 20 кун ичида Невада судига авоб бериши керак. Футболчидан маънавий зарар учун 200 минг доллар талаб қилишмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz