Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ машғулотга киришди: Эргашев ўрнига Абдулов

Ўзбекистон МТЖ машғулотга киришди: Эргашев ўрнига Абдулов

  06.10.2018 17:26
  0
  733
Ўзбекистон МТЖ машғулотга киришди: Эргашев ўрнига Абдулов

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан иккинчи йиғинга киришди. ТТЙМИ стадионида 16:30да бошланган машғулотни ёритиш мақсадида "championat.asia" мухбирлари ҳам ташриф буюришди. Машғулотни кузатиб бораётган мухбирларимизнинг хабар беришича, терма жамоа таркибида битта ўзгариш бор. "Навбаҳор" дарвозабони Ботирали Эргашевнинг ўрнига машғулотда АГМК кипери Роман Абдулов қатнашмоқда. ЎФА матбуот хизмати берган рўйхатдан Ботирали Эргашев жой олган эди. Аммо, олган маълумотларимизга кўра Ботиралида жароҳат бор ва у операция қилинади. Шу сабаб, унинг ўрнига охирги вақтларда Суперлигада ўзини кўрсатаётган Абдулов чақирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида айни паллада 20 нафар футболчи иштирок этмоқда. Фақатгина 4 нафар легионерларимиз Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Элдор Шомуродов (“Ростов”), Отабек Шукуров (“Шаржа”) ва Достон Ҳамдамов (“Анжи”)лар ўз клубларида бугун ва эртага ўтказиладиган тур ўйинларидан сўнг терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz