Қайднома

Қидирув

Ёш футболчилар ўртасидаги чемпионатининг 3-босқичи старт олди

Ёш футболчилар ўртасидаги чемпионатининг 3-босқичи старт олди

  08.10.2018 16:19
  0
  216

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг икки босқичи ниҳоясига етиб унда Наманганнинг 2001 йилда туғилган ҳамда Қашқадарё вилоятининг 2002 йилда туғилган футболчилари ғолибликка эришишган эди.   Ушбу мусобақанинг 3 босқичига старт берилди. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 2004 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда. Мусобақа ўйинларини бир қатор жамоалардан ташриф буюрган мураббийлар, хусусан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов кузатиб бормоқда. Мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ўзини ижобий томондан намойиш эта олган футболчиларни ўсмирлар терма жамоасига чақириш режалаштирилган.
  Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz