Қайднома

Қидирув

Лукаку тошбақа мисоли ҳаракатсиз ҳужумчи экан!

Лукаку тошбақа мисоли ҳаракатсиз ҳужумчи экан!

  09.10.2018 11:19
  0
  580
Лукаку тошбақа мисоли ҳаракатсиз ҳужумчи экан!

«МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакуни жиддий танқид остига олди.  Тўп марказда бўлганида, Лукаку ҳеч ҳаракатсиз жойида қотиб туради. Ваҳоланки, ҳаттоки, ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетса ҳам, тўхтамаслиги керак. Лукакухудди  тошбақага ўхшаб, секин ҳаракатланади. Ҳимоячилар унинг қайси нуқтада туришини яхши биладилар, чунки жойидан қимир этмайди. Бундай ҳужумчи - барча ҳимоячилар орзуси. Жамоа рақиб ҳимоячилари кўнглига ваҳима солишга қодир футболчиларга муҳтож», - деди Фердинанд.

Айтганча, Mirror нашрида ёзилишича, Жозе Моуриньо «МЮ» бош мураббийи сифатидаги охирги кунларини ўтказмоқда. Чунончи, клуб раҳбариятининг португалиялик мутахассисга нисбатан ишончи бутунлай сўнган. Хуллас, «Ньюкасл» устидан қозонилган иродали ғалаба ҳам Моуни истеъфодан сақлаб қололмаслиги мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz