Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ мухлислар борасида Германия Бундеслигаси билан ҳамкорлик қилади

ЎзПФЛ мухлислар борасида Германия Бундеслигаси билан ҳамкорлик қилади

  10.10.2018 07:41
  0
  401
ЎзПФЛ мухлислар борасида Германия Бундеслигаси билан ҳамкорлик қилади

Олдинроқ хабар берганимиздек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этди. Саммит доирасида делегациямиз вакиллари Европанинг бир қанча футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган эди.

Жумладан, Европанинг энг етакчи чемпионатлари қаторига кирувчи Германия Бундеслигасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бернд Вилмс билан музокара ўтказилиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Бундеслига ўртасида бир қанча йўналишларда, жумладан мухлислар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолашга келишиб олинган эди.

Бундеслига стадионларнинг учрашувлар вақтида тўлиб-тошиши борасида дунёдаги энг яхши кўрсатгичларга эга чемпионатлардан бири саналади. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бундеслига тажрибасини ўрганиб, юртимизда футбол ишқибозларининг миллий чемпионатимизга қизиқишларини орттириш, Суперлига учрашувларига янада кўпроқ мухлислар ташриф буюришини таъминлаш бўйича иш олиб боради. 

Ҳамкорлик доирасида ноябрь ойида германиялик мутахассисларнинг юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилмоқда. Бундеслига вакиллари Германияда мухлислар билан ишлашда асосан қандай жиҳатларга эътибор қаратиши, ўйинларга мухлислар ташрифини кўпайтириш бўйича қандай дастурлар амалга оширилиши, Бундеслига ўйинлари вақтида стадионлар доимо тўла бўлишини таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилиши борасида батафсил маълумот беришади ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, немис тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этишда ўз тавсияларини беришади. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz