Қайднома

Қидирув

Испаниялик машхур футболчи Луис Гарсия Тошкентга келиш арафасида

Испаниялик машхур футболчи Луис Гарсия Тошкентга келиш арафасида

  10.10.2018 13:35
  0
  526
Испаниялик машхур футболчи Луис Гарсия Тошкентга келиш арафасида

Хабарингиз бор, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Испания Ла лигаси яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйди. 

Имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида бир қанча лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга келади ва ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарслари ўтиб беради. 

Ла лига ҳамда ПФЛ ҳамкорлиги доирасида ташкил этилаётган мазкур маҳорат дарслари “Миллий” стадионида бўлиб ўтади. Яқин ўтмишнинг машхур ярим ҳимоячиларидан бири Луис Гарсия ёш футболчиларимизга ўз тажрибаси билан ўртоқлашади ва кўргазмали учрашувда майдонга тушиб, 2 та жамоа сафида бир таймдан тўп суради.

Луис Гарсия ташрифи доирасида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz