Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади

  10.10.2018 19:32
  0
  433
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз халқаро мусобақадаги ўзининг биринчи ўйинини  Шотландия U18 терма жамоасига қарши ўтказди. Ўйиннинг 32 дақиқасида Шотландия терма жамоаси футболчиси Этан Жеймс ҳисобни очди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтиб, дарвозалар бошқа ишғол қилинмади. 

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз тўлиқ устунлик билан бошлашди. Ўйиннинг 55-дақиқасига келиб Отабек Ғуломхўжаев бир йўла 3 нафар футболчини алмаштирди. Шундан сўнг ҳамюртларимизнинг хужумлари янада кескинроқ тус ола бошлади. 58 дақиқада ўзбекистонликларнинг хавфли хужумини шотландияликлар қоидани бузган ҳолатда тўхтатишга мажбур бўлишди ва ҳакам ўйинда пенальти белгилади. Пенальтини аниқ бажарган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз кейинги ўйинни 13 октябрь куни Белгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақа
Шотландия – Ўзбекистон 1:1
Голлар: Этан Жеймс 32, 1:0, Жасур Жалолиддинов 58, 1:1. 
Ўзбекистон U-17: Абдувохид Неъматов, Улуғбек Хошимов, Хожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Бехзод Шамсиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов,  Иброхим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов. 
Шотландия U-18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz