Қайднома

Қидирув

Азиз Ҳайдаров: «Терма жамоада катта ижобий ўзгаришлар бор» (Видео)

Азиз Ҳайдаров: «Терма жамоада катта ижобий ўзгаришлар бор» (Видео)

  11.10.2018 07:27
  0
  239
Азиз Ҳайдаров: «Терма жамоада катта ижобий ўзгаришлар бор» (Видео)

Айни пайтда КХДР ва Қатар терма жамоалари билан бўладиган ўртоқлик ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларни Тошкент темир йўл муҳандислари институти стадионида олиб бормоқда. Навбатдаги тайёргарлик машқларига чиқишдан олдин терма жамоа ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров «Kun.uz» мухбири билан суҳбатда бўлди.

– Сиз бразилиялик мутахассис Луис Фелипе Сколари қўл остида «Бунёдкор»да тўп сургансиз. Эктор Купер аргентиналик, яъни у ҳам Жанубий Америка вакили. Сколари узоқ давом этмаган мураббийлик фаолияти давомида ўзбек футболини бир қадам олдинга силжитиб, ўзига хос из қолдирганди. Купер ҳам ўзбек футболига катта ижобий таъсир кўрсатади, деб тахмин қила оласизми?
– Мураббийнинг ишига баҳо бера олмайман. Негаки, жуда оз вақт ўтди. Аммо терма жамоада турли футболчиларни йиғиб, синаб кўраётгани жуда тўғри деб ўйлайман. Чунки баъзи ўйинчилар клубида бошқача, терма жамоага келганда умуман бошқача ўйин кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайман. 10 йилдан ортиқ вақт давомида миллий терма жамоада ўйнаб, ўз клубида яхши эмас, аммо терма жамоада ажойиб ўйнайдиган футболчиларни ҳам кўрдим.

– Бу Эктор Купер бошқарувидаги биринчи йиғин эмас, шундан келиб чиқиб янги бош мураббий келганидан сўнг ўтган вақт давомида терма жамоада қандай ўзгаришларни сездингиз?
– Ҳали бирон нарса дейиш қийин, лекин ижобий ўзгаришлар жуда катта деб айта оламан. Интизом жуда кучли. Ҳамма нарса ўз вақтида. Машғулотлар хилма-хил. Бу бизга янгидек туюляпти. Бундан фақат футболимиз ўсади, деб ўйлайман.

– Терма жамоанинг муваффақияти учун футболчилардан биринчи навбатда нима талаб этилади?
– Фақат ишлаш керак. [Натижа] фақат мураббийгагина боғлиқ эмас. Руҳий тетиклик, ғалабага бўлган ирода футболчиларимиз ичида ҳам бўлиши керак. Ҳар битта ўйин ҳаётингдаги энг муҳимидек майдонга тушиш керак, деб ўйлайман. Юракдан ўйнаш керак, нима бўлганда ҳам. Миллий терма жамоа учун ўйнаш керак. Ана ўшанда футболимиз ўсади. Ана ўшанда футболчиларимиз четга чиқади. Қачонки миллий терма жамоамиз ижобий натижаларга эришса», - дея таъкидлаб ўтди Азиз Ҳайдаров.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz