Қайднома

Қидирув

«Қироллик» жамоли ёхуд «Реал» юлдузларини кимлар илҳомлантиришмоқда?

«Қироллик» жамоли ёхуд «Реал» юлдузларини кимлар илҳомлантиришмоқда?

  12.10.2018 02:12
  0
  1405
«Қироллик» жамоли ёхуд «Реал» юлдузларини кимлар илҳомлантиришмоқда?

ЧЛнинг «қирол» иштирокчиси ва чин маънода «Қироллик клуби» саналувчи «Реал» турнирнинг 2-турида Москвада ЦСКА меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга урчади. Россиялик ҳамкасбларимиз ана шу учрашув арафасида «Мадрид» юлдузларининг шахсий ҳаётларига ҳам назар солишди. Аниқроғи, футболчиларга илҳом бағишловчи ҳурлиқолар, яъни уларнинг ҳамхоналарини алоҳида таништиришди.

Жессика КРООС (Тони Крооснинг турмуш ўртоғи)

Германиялик футболчи ва Жессика ўртасидаги муносабатлар кўпчилик ҳавасини уйғотиши мумкин: сокин, хотиржам, мулойим... Улар 2015 йили турмуш қуришган. Энг қизиғи, ўша вақт 2 ёшли ўғил фарзандни тарбиялаш билан машғул бўлишган Кроос ва Фабер (Жессиканинг қизлик фамилияси шундай) пинҳоний тарзда никоҳдан ўтишган. Умуман, Жессика ҳозир ҳам ўзини «кўз-кўз» қилмайди. Мисол учун, у ижтимоий тармоқларга асосан эри ва фарзандлари фотосуратларини қўйиш билан чекланади.

Кларисса АЛВЕС (Марселонинг турмуш ўртоғи)

Бразилиялик ҳимоячи жароҳат туфайли «Лужники»даги ўйинда иштирок этмади. Шундай бўлсада, унинг оиласи, хусусан, умр йўлдоши алоҳида эътиборга муносиб. Ҳар ҳолда, Кларисса ёрқинлик даражаси бўйича эридан асло қолишмайди. Муҳими, 19 ёшли пайтда танишишган Марсело ва Алвес ҳамон биргалар ва оилалари жуда мустаҳкам. 2 нафар фарзанднинг онаси ҳисобланган Кларисса худди Марсело каби қувноқ табассуми билан алоҳида ажралиб туради.

Мария КОРТЕС (Начонинг турмуш ўртоғи)

Ушбу жуфтлик ҳаётида май ойи катта ўрин тутади. Биринчидан, Мария ва Начо 2014 йилнинг айнан 5-ойида никоҳни расмийлаштиришган. Иккинчидан, ке-йинги 2 йилнинг май ойида оила ришталари мустаҳкамланди. Яъни аввалига қизлари, кейин ўғиллари таваллуд топди. Энг эътиборли ҳолат шуки, ўғиллари 28 май санаси - Чемпионлар Лигаси финал ўйини ўтказилган куни туғилган. Шундай экан, Начо ўша оқшомни асло унутмайди.

Анна-Мариана КАЗЕМИРО

(Каземиронинг турмуш ўртоғи)

Каземиро Россия стадионларини ях-ши билади. Ҳар ҳолда, яқиндагина жаҳон чемпионатида иштирок этди. Дарвоқе, Анна-Мариана мундиал кунлари ҳам бразилиялик футболчини ёлғиз қолдиргани йўқ. Умуман, телекамераларнинг ушбу гўзал хонимни «кўрмай» қолиши мумкин эмасди, дейлик, «Самара Арена»да. Зеро, Анна-Мариана анча очиқ кийиниш услуби ва жўшқин мухлиса эканлиги билан кўзга ташланганди.

Кора ГОТЬЕ (Карим Бенземанинг турмуш ўртоғи)

Франциялик футболчининг ҳаёти турли-туман шубҳали воқеаларга бой: вояга етмаган қиз билан муносабат ва Матьё Вальбуэнани қўрқитиш можароси (одоб-ахлоқ меъёрига зид видеолавҳа воситасида)... Шунингдек, Кора Готьенинг Бензема ҳаётига кириб келгани ҳам ўзига хос шов-шувларга асос берганди. Айтиш жоиз, Карим ва Кора шахсий муносабатларини қаттиқ сир сақлашади: ҳаттоки, тўйлари ҳам «ўта махфий» белгиси остида ўтганди. Кўринишидан, соҳибжамол эрининг нохуш ҳолатга тушмаслиги учун доимо ўзини четга олади, шекилли.

Макарена РОДРИГЕС

(Лукас Васкеснинг турмуш ўртоғи)

Васкес Москва сафаридан олдин «Реал»нинг Ла-лига доирасидаги ўйини («Атлетико» билан)да иккинчи бўлим охиридагина майдонга тушди. Балки у Хулен Лопетеги режаларига унча мос келмаётгандир. Демак, Макарена хоним  Лукасни янада яхшироқ илҳомлантириши керак. Чунончи, футболчида маҳорат йўқ эмас, у хусусан, гол уришни ҳам билади. Фақат кайфияти яхши бўлса, бас. Буниси энди биринчи навбатда, оилавий муҳитга боғлиқ...

Камилла ТИТГА

(Рафаэль Вараннинг турмуш ўртоғи)

«Қироллик оиласи» таркибидаги энг намунавий жуфтликлардан бири. Ҳа, Рафаэль Варан футболдан ташқарида тартибли ҳаёт тарзини биринчи ўринга қўяди, Камилла бу борада у билан ҳамнафас. Ҳар ҳолда, улар мактаб даврида танишишган. Рафаэлни Мадрид клубига таклиф этишгач, Камилла ҳам Испания пойтахтига йўл олди. У Рафаэль билан бирга бўлиш учун ҳаттоки, юридик коллеждаги таҳсилдан ҳам воз кечди. Айни пайт жуфтлик Серхио исмли фарзандни тарбияламоқда.

Эмма РИС-ЖОНС (Гарет Бэйлнинг турмуш ўртоғи)

Гарет шахсий ҳаётини шунчалик қаттиқ яширадики, унинг турмуш ўртоғи суратларини топиш амри-маҳол. Эмма ҳаттоки, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кўриниш бермайди. Афсуски, навбатдаги жароҳат Бэйлга яна халақит бера бошлади. Муҳими, ёнида меҳрибон аёли - Эмма Рис-Жонс бор экан, у барча қийинчиликларни енгиб ўтади. Дарвоқе, Гарет ва Эмма болалик йилларидан буён танишлар.

Ваня БОСНИЧ (Лука Модричнинг турмуш ўртоғи)

Табиийки, футболчининг муваффақиятга эришиши кўп нарсалар ва кишиларга боғлиқ: машғулотлар, шароитлар, жамоадаги муҳит, мураббийлар, майдондаги шериклари ва албатта, турмуш ўртоғи ёки маҳбубасига ҳам. Модрич мисолида кўрсак, унинг муваффақиятларида ҳамхонасининг катта роль ўйнаши шунчаки, факт. Ахир Ваня Боснич хоним Луканинг шахсий агенти ҳисобланади. Футболчи узоқ йиллардан буён барқарор ўйнаётган ва Хорватия терма жамоаси ҳамда «Реал»да бирдек муҳим ижрочи бўлиб келаётган экан, демакки, Ваня ўз миссиясини яхши уддаламоқда.

А. АҲМЕДОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz