Қайднома

Қидирув

Азар Лукакунинг “дубл”и ҳақида: «Ишқилиб, буни “МЮ”да такрорламасин-да»

Азар Лукакунинг “дубл”и ҳақида: «Ишқилиб, буни “МЮ”да такрорламасин-да»

  13.10.2018 10:48
  0
  464
Азар Лукакунинг “дубл”и ҳақида: «Ишқилиб, буни “МЮ”да такрорламасин-да»

“Челси” клуби ва Бельгия термаси ярим ҳимоячиси Эден Азар миллий жамоадаги шериги, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг Швейцарияга қарши баҳсдаги ўйинига баҳо берди. Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси доирасида ўтказилган баҳсда бельгияликлар швейцарияликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган, Лукаку “дубль” муаллифига айланганди.

“Ромелунинг бугун гол ургани – яхшилик аломати эмас. Бир неча кундан сўнг “Челси” сафида унга қарши тўп сураман. Лукакунинг Бельгия термасида тўп киритаётгани нормал ҳолат. Аммо бу ишини “Манчестер Юнайтед” таркибида такрорламаса яхши бўларди”, - дейди Азар.

Бельгия термаси Миллатлар лигасида ўтказган ҳар икки учрашувида ғалаба қозониб, “А” лигаси 2-гуруҳида 6 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Швейцария (3 очко) эса иккинчи поғонада бормоқда. Ҳали бирорта ҳам очко тўплай олмаган Исландия (0) эса охирги бўлиб турибди.

АПЛ 9-туридан ўрин олган “Челси” ва “МЮ” ўртасидаги баҳс 20 октябрь куни Лондонда ўтказилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz