Қайднома

Қидирув

“Эвертон” допинг туфайли дисквалификацияга учраган Насрига қизиқмоқда

“Эвертон” допинг туфайли дисквалификацияга учраган Насрига қизиқмоқда

  13.10.2018 11:05
  0
  459
“Эвертон” допинг туфайли дисквалификацияга учраган Насрига қизиқмоқда

“Арсенал”, “Манчестер Сити” клублари ва Франция термасининг собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри дисквалификацияси муддати тугаганидан сўнг АПЛга қайтиши мумкин. Daily Mail нашрининг хабар беришича, 31 ёшли французга “Эвертон” қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Насри допинг истеъмоли учун дисквалификация қилинганди. Дастлаб у 6 ойга футболчилик фаолиятидан четлатилганди, аммо УЕФА жазони янада кучайтириб, муддатни 18 ойгача кўпайтирди. Насрининг дисквалификацияси 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга кирган. Шундай экан, у 2019 йилнинг бошида футболга қайтиши мумкин.

Насри Англияда 9 йил тўп сурган. Дастлаб “Арсенал” (2008-2011) шарафини ҳимоя қилган бўлса, кейинчалик “Манчестер Сити” (2011-2017) либосида майдонга тушган. Шунингдек, у ўйинчилик фаолиятида “Марсель” ҳамда “Севилья” клубларида ҳам тўп сурган. Ҳозирча унинг сўнгги клуби Туркиянинг “Антальяспор”и бўлиб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz