Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» судга мурожаат қилмоқчи, чунки улар "келишишмаган" эканда

«ПСЖ» судга мурожаат қилмоқчи, чунки улар "келишишмаган" эканда

  13.10.2018 12:22
  0
  485
«ПСЖ» судга мурожаат қилмоқчи, чунки улар

«ПСЖ» келишилган ўйинларда гумон қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқаганди. Клуб матбуот ҳизмати бу борада баёнот берди.

«Клубдагилар L'Equipe нашрида берилган малумотларни ўқиб ажабланишди. Унда жамоамизнинг 3 октябрь куни «Црвена Звезда»га қарши ўтказган ўйинини келишилган дея гумон қилинган. «ПСЖ» ўз обрўсини сақлаб қолиш учун ҳар қандай тергов ишларига ёрдам беради. Шунингдек, «ПСЖ» бундай хабарларни тарқатганларни судга беришга ҳам тайёр»,-дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, L'Equipe нашрида «ПСЖ»-»Црвена Звезда» ўйини борасида суриштирув ишлари бошлангани, ушбу баҳс келишилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатганди. Хабарларга кўра, «Црвена Звезда»нинг расмий кишиларидан бири Белград жамоасининг бешта тўп фарқи билан мағлуб бўлишига 5 миллион евро тикканда гумон қилинмоқда. Хабарингиз бор, ўйин парижликларнинг 6:1 ҳисобидаги ғалабалари билан якун топган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz