Қайднома

Қидирув

Самарқанд вилояти ҳокими ташаббуси билан «Динамо»га янги қароргоҳ қурилади

Самарқанд вилояти ҳокими ташаббуси билан «Динамо»га янги қароргоҳ қурилади

  13.10.2018 14:23
  0
  412

Олдин хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов чоршанба куни “Динамо” стадионида клуб раҳбарияти, мураббий ва футболчилар ҳамда мухлислар иштирокида йиғилиш ўтказган эдик. Ушбу йиғилишда вилоят раҳбари клубнинг бугунги ҳолати билан танишиш ва жамоа моддий техник базаси ва шарт-шароитларини яхшилаш борасида кўрсатмалар берганди.

Шунга мувофиқ, белгиланган режаларнинг амалий давоми сифатида куни кеча Эркинжон Турдимов “Динамо” футбол клуби қароргоҳида бўлиб аҳвол билан яқиндан танишди ва жамоани қийнаётган муаммоларни шахсан кўздан кечирди. Ташриф давомида вилоят ҳокими “Динамо” футбол клубига янги қароргоҳ қуриш борасида мутасаддилардан таклифлар киритишни сўради. Шаҳардаги мавжуд спорт базалари ҳолати тузилган ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилгач, янги қароргоҳнинг қаердан қурилиши борасида аниқ тўхтамга келинади.


Манба: fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz