Қайднома

Қидирув

AПЛ: Азар ва Нуну Эспириту ойнинг энг яхшилари бўлишди

AПЛ: Азар ва Нуну Эспириту ойнинг энг яхшилари бўлишди

  13.10.2018 16:05
  0
  437
AПЛ: Азар ва Нуну Эспириту ойнинг энг яхшилари бўлишди

Англия премьер-лигасида анъанавий тарзда ойнинг энг яхши футболчилари номи аниқланиб келинади. Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда АПЛ матбуот хизматининг "Twitter'"даги расмий саҳифаси сентябрь ойининг энг яхшилари номларини эълон қилди.

Унга кўра, ўтган ойнинг "энг яхши голи муаллифи" деб "Ливерпуль" футболчиси Дэниел Старриж топилди. Старрижнинг голи АПЛнинг еттинчи турида "Челси" дарвозасига киритилганди. Ойнинг энг яхши футболчиси “Аристократлар” жамоаси вакили белгиялик Эден Азар бўлди. Сентябрнинг энг яхши мураббийи номига эса Нуну Эспириту Санту ("Вулверҳемптон") сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида: ҳозирда Англия чемпионати мусобақа жадвалида "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари 20 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилишмоқда. Фақатгина тўплар нисбатига кўра Гвардиола шогирдлари биринчи ўринда турибди. Учинчи ва тўртинчи ўринларда эса "Ливерпул" ва "Арсенал" жамоалари боришмоқда.

Тўпурарлар рўйхатида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси Эден Аза бормоқда. Унинг ҳисобида 7 та гол бор. Кейинги ўринларда футболчилар - СерХио Агуэро ("Манчестер Сити"), Ҳарри Кейн ("Тоттенҳем"), Александр Митрович ("Фулҳем"), Гленн Мюррей ("Брайтон") ҳисобида эса 5 тадан гол бор.


Манба: turon24.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz