Қайднома

Қидирув

Термамизда ниҳоят 11-ўйинда ғалаба, Бикмаевдан "дубль"...

Термамизда ниҳоят 11-ўйинда ғалаба, Бикмаевдан "дубль"...

  13.10.2018 21:18
  0
  523
Термамизда ниҳоят 11-ўйинда ғалаба, Бикмаевдан

Сизга яхши маълумки, жорий йилнинг 11 сентябрь санасида футбол бўйича Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Эрон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўша мағлубият сабаб миллий терма жамоанинг ғалабасиз ўйинлар серияси 10 тага етганди. Бугунги ўйинда эса хайриятки Купер бошлиқ Ўзбекистон терма жамоаси КХДРни ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Демак, хорижлик мураббий раҳбарлигидаги 3 та ўйинда мағлубият, дуранг ва мана ғалаба қайд этилди.

Чунончи, бош жамоамиз охирги марта 2017 йилнинг 6 июнь санасида Тошкентда Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан бери жамоа ғалаба қозона олмай келаётганди.

Терма жамоанинг сўнгги 11 та учрашувида қуйидагича натижалар қайд этилган:

3 та дуранг: Жанубий Корея—Ўзбекистон 0:0, Сенегал—Ўзбекистон 1:1, Сурия—Ўзбекистон 1:1​;

7 та мағлубият: Ўзбекистон​—Эрон 0:2, Ўзбекистон​—​Хитой 0:1, Ўзбекистон​—​БАА 0:1, Ўзбекистон​—​Марокаш 0:2, Ўзбекистон​—​Эрон 0:1, Ўзбекистон​—​Уругвай 0:3, Ўзбекистон​—​Эрон 0:1​, Ўзбекистон—КХДР 2:0.

Тўплар нисбати: 4:13.

Ўзбекистон - КХДР- 2:0 (1:0)
13 октябрь. "Миллий" стадиони. 11250 тамошабин

Ҳакамлар
: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (учаласи Қирғизистон). Жасур Мухторов (Ўзбекистон)

Голлар: Марат Бикмаев 37, - 1:0. Марат Бикмаев 90+2, - 2:0.

Ўзбекистон - 1.Игнатий Нестеров - 24.Даврон Ҳошимов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 29.Владимир Козак - 7.Азизбек Ҳайдаров (15.Одилжон Ҳамробеков, 36), 16.Отабек Шукуров - 9.Одил Аҳмедов (22.Жавоҳир Сидиқов, 70), 27.Достон Ҳамдамов (17.Иван Нагаев, 67; 6.Ҳусниддин Ғофуров, 83), 14.Элдор Шомуродов (8.Икром Алибоев, 66) - 10.Марат Бикмаев
Захира: 25.Роман Абдулов, 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Достон Турсунов, 13.Олег Зотеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев,

КХДР - 1.Ри Мёнг Гук (18.Син Хёк, 46), 3.Жан Кук Чол, 5.Ан Сонг Ил, 6.Ри Ун Чол, 7.Канг Кук Чол (2.Ан Ил Бом, 30), 9.Ким Йонг Ил, 11.Жонг Ил Гван, 19.Рим Кванг Хёк, 20.Ри Тонг Ил, 25.Ким Ю Сонг, 17.Ри Чаг Хо
Захира: 21.Канг Жу Хёк, 2.Ким Чол Бом, 4.Ким Сог Мин, 8.Хан Таг Хёк, 14.Ри Кум Чол, 15.Жо Кванг Мёнг, 16.Ким Кук Бом, 23.У Ил Ганг, 22.Сим Хён Жин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz