Қайднома

Қидирув

Маркос Алонсо: «Энг камгап футболчимиз - Канте»

Маркос Алонсо: «Энг камгап футболчимиз - Канте»

  14.10.2018 01:33
  0
  599
Маркос Алонсо: «Энг камгап футболчимиз - Канте»

«Челси» ҳимоячиси Маркос Алонсо англиялик журналистлар билан суҳбатда жамоадошларига тааллуқли саволларга жавоб қайтарди.

- Охирги машғулотларда энг яхшиси ким бўлди?

- Педрони айтган бўлардим. Мавсумолди йиғинлардан буён у энг яхшиси. Мавсумни жуда яхши бошлади. Педронинг гол уришда давом этиб, мақсадимизга эришишимизда ёрдам беришини истайман. Ниятимиз эса - барча турнирларда ғолиб чиқиш.

- Майдондаги ўйинчилардан қай бири дарвозага яхши туриши мумкин?

- Яхши савол. Тони Рюдигер. У тезкор ва яхши рефлексга эга. Шунчаки, у арслон.

- Ҳимоячилардан қай бири ҳужумда ҳам ўзини кўрсата олиши мумкин?

- Бу ерда барчаси оддий. Ўзимни аташимга тўғри келади. Болалигимда ҳужумда ўйнаб ўрганиб қолганман. Бу менга жуда ёқади. Шу боис ҳам ҳозирда ўрганиб қолган нарсаларимни қиламан. Голлар уриб, жамоага ёрдам бериш ёқимли.

- Сафар ўйинларида кимлар билан бирга ўтирасиз? Вақни ўтказиш учун нима қиласиз?

- Тўрт киши доим биргамиз: мен, Сеск Фабрегас, Вилли Кабальеро ва Педро. Бизга Parcheesi стол ўйинини ўйнаш ёқади.

- Кийиниш хонасидаги мусиқага ким жавобгар?

- Форма ташувчи. Агар биз бирор қўшиқни истаб қолсак, у ҳаммасини тўғрилайди. Аслида, бу қийин иш. Лекин у барчасини уддалайди.

- Мағлубиятдан сўнг жамоанинг руҳиятини ким кўтаради?

- Бу ишни Жон Терри уддаларди. «Челси»даги дастлабки йилимда у бу ишни яхши бажарган. Ваҳоланки, ҳар доим ҳам ўйинга тушмасди. Майдон ташқарисида ҳам унинг роли катта эди. Ҳозирда эса Фабрегас, Аспи ва Давид Луисда шундай характер бор.

- Кийиниш хонасидаги энг ҳазилкаш футболчи ким?

- Педро анча ҳазилкаш бўлиб қолди. Сўнгги пайтларда у инглизчани анча ўзлаштириб олди. Энди фақат шу тилда ҳазиллашади. Педро жуда хушчақчақ.

- Энг камгапи ким?

- Н~Голо Канте. Шунингдек, Росс Баркли ҳам. Жамоага янги келганида жуда камгап эди. Ҳозир эса ўзига бўлган ишончи анча ортган. Боз устига, у жуда қувноқ йигит. Барклининг акцентига мослашиб олдим. Чунки Ливерпулга яқин бўлган Манчестерда яшаганман.

- Энг кўп шовқин соладигани ким?

- Бунга жавоб бериш қийин.

- Стандартларни ким яхши бажаради?

- Баркли. Бир сафар машғулотлардан кейин қолиб, стандарларни яхши амалга оширди. Давиде Заппакоста ҳам бу борада анча илғор.

- «Инстаграм»да энг фаоли ким?

- Альваро Мората бўлса керак. У ҳар куни «Инстаграм»га киради.

- Фанатлар қайси футболчининг ижтимоий сайтлардаги саҳифаларига аъзо бўлишлари керак?

- Барчаникига. Сескнинг саҳифалари анча қизиқарли.

- Кобхэмда ким билан овқатланасиз?

- Ҳаммамиз бирга овқатланамиз. Барчаси вақтга қараб белгиланади. Ҳеч кимнинг эгаллаб олган ўрни йўқ.

- Инглиз тилини ким энг узоқ вақтда ўзлаштирди?

- Айримлар ҳалигача уни ўрганишмоқда. Лекин Заппакоста жуда тез ўзлаштирди. Аввал айтганимдек, Педро ҳам инглиз тилида яхши гаплашади.

- Агар имкони бўлганида, бўйингиз қанча бўлишини истардингиз?

- Ҳозирги ҳолатимдан мамнунман. Агар 10 сантиметр пастроқ бўлганимда, вингер позициясида тўп сурармидим...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz