Қайднома

Қидирув

Сирпаниш ёқимли, аммо…

Сирпаниш ёқимли, аммо…

  14.10.2018 02:47
  0
  1164
Сирпаниш ёқимли, аммо…

Яқин орада Эден Азар ижросида гол нишонлашнинг янгича усулини кўрсак, ажабмас. Ҳар ҳолда, бельгиялик ярим ҳимоячи гол шарафига тиззаси билан майдонда сирпаниш одатини ташламоқчи. У бу хусусда алоҳида тўхталиб, эндиликда ҳар бир сирпанишдан сўнг тиззалари кучли оғриётганини тан олди...

Майса устида «сузиш» - бу Азар учун ўзига хос «ташриф қоғозчаси»га айланиб улгурган усул. Эден рақиб дарвозасини ишғол қилгач, бутун дунёда ундан Тьерри Анридек тиззалар билан сирпаниш томошасини кутишади. Squawka сайти бельгиялик ярим ҳимоячи Англиядаги фаолияти давомида неча марта тиззалаб «учган»ини ҳисоблаб чиқди. Демак, у «Челси» сафида жами 96та гол урган бўлса, шундан 22таси шарафига «тиззалар билан сирпаниш» саҳнасини намойиш этган. Хўш, у қайси мавсум кўпроқ сирпанган? Бу борада мавсум-2016|2017 алоҳида ўрин тутади: Азар жами 17та голидан 8тасини ўзига хос услубда нишонлаган. Бельгиялик футболчи аввалги мавсум ҳам айнан 17та гол урди, аммо майса устида сирпанишга атиги 2 бора жазм этди, холос. Жорий мавсумга келсак, Эден ҳозирга қадар 7та голидан 2таси шарафига ўз «томоша»сини кўрсатди. Охирги марта - Лига кубоги доирасидаги учрашувда «Ливерпуль» дарвозасига урган суперголидан кейин. У айнан шу учрашув арафасида бу «ҳунар»дан воз кечишини айтганди. Қизиқ, Азар энди қандай янгилик ўйлаб топаркин? Тўғри, бельгиялик ярим ҳимоячи кубок баҳсидан сўнг чемпионатда ҳам «Ливерпуль» дарвозасини нишонга олди ва голни нисбатан оддийроқ усулда нишонлади - шунчаки, бармоқлари билан юқорига кўтарди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz