Қайднома

Қидирув

Ким Ёнг Жун: "Биз бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос"

Ким Ёнг Жун: "Биз бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос"

  13.10.2018 21:46
  0
  469
Ким Ёнг Жун:

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Ким Ёнг Жун иштирок этди.

Шогирдларим ўйинни ёмон ўтказди деб айта олмайман. Фақат ҳимоядаги баъзи йўл қўйган хатоларимиз ва ҳужум ташкил этишдаги камчиликлар мағлубиятимизга сабаб бўлди, - дейди бош мураббий. 


- Бугун терма жамоа жуда кучсиз ўйнади. Бу ўйин амалиёти камлигиданми ёки футболчиларнинг даражаси шундайми?

- Балким шундайдир. Зеро терма жамоамиз март ойидан буён расмий ўйинда майдонга тушмадик. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, бу гол футболчиларнинг асабийлашишига сабаб бўлди.

- КХДР одатда ҳужумда яхшироқ ўйнарди. Бугун эса бундай бўлмади...

- Биз бу ўйиндан олдин бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос. Бир қатор футболчиларимиз яқиндагина ўз клублари сафида ОФК кубогида майдонга тушишганди ва улар ҳали тўлиқ куч билан ўйнашга тайёр эмасдилар. Рақиб жамоа биздан яхшироқ ўйнади ва якунда Ўзбекистон ғалабани қўлга киритди.

- Ўйиндан олдин қандай тактик кўрсатмалар берилганди?

- Бугун ўйин бошиданоқ асосан ҳимояга урғу бердик. Рақибни тўпни топширдик ва гол ўтказмаслик ҳақида тактик кўрсатма бергандим.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz