Қайднома

Қидирув

Маттиа Кальдара: «Тезкор футбол улкан тажриба беради»

Маттиа Кальдара: «Тезкор футбол улкан тажриба беради»

  14.10.2018 04:15
  0
  384
Маттиа Кальдара: «Тезкор футбол улкан тажриба беради»

«Милан» «Ювентус»га ўтиб кетган Леонардо Бонуччининг ўрнига Турин клубидан Маттиа Кальдарани таклиф қилди. Яқинда ушбу футболчи SportMediaset вакилларига қисқача интервью берди.

Термага чақирув олгани ҳақида

- Ўз мамлакатингиз миллий жамоасида ўйнаш катта шараф. Халқаро даражадаги футболчиларга қарши тўп суриб, тактикага боғланиб қолган Италия футболидан фарқ қиладиган тезкор футболда улкан тажрибага эга бўласиз.

Ўтказиб юборилган голдаги маъсулият ҳақида

- Ҳар қандай ҳолатда бу ҳимоячилар хатоси. Ушбу йўналишда жиддий иш олиб бориш керак. Шунингдек, терма жамоанинг умумий даражасини кўтариш лозим. Хатолар яна такрорланмаслиги учун уларни таҳлил қилиш талаб этилади.

«Милан»нинг асосий таркибига кира олмаётгани ҳақида

- Бунинг қўрқинчли жойини кўрмаяпман. Мен тўрт ҳимоячи схемасига мослашишим керак. Гаттузонинг усули биз Бергамода олиб борган машғулотларимиздан фарқ қилади. Услубни бирданига ўзгартириш осон эмас. Ҳар бир машғулотда Гаттузо сўраганларини кўпроқ бажаришга ҳаракат қиляпман.

Янги схемага ўтишдаги қийинчиликлар ҳақида

- Албатта, тўрт ҳимоячи билан тўп суриш мудофаа чизиғида янада ҳамжиҳат бўлиб ҳаракатланишни талаб этади.

Ёш футболчиларга берилаётган имкониятлар ҳақида

- «Аталанта»да Гасперини кўплаб ёш футболчилар билан бирга ишлаган. Бундай вазиятларда ўртада бўлиш керак.

Гаттузо ҳақида

- Мистер ўта талабчан. У билан кўп гаплашамиз. Мураббийимиз мендан нима талаб қилмоқчилигини аниқ тушунтиради. Ўйлайманки, ўртамизда яхши алоқа ўрнатилган. Бор имкониятимни курсатиш учун ҳар куни меҳнат қилишим лозим.

Манчини ҳақида

- Муаммо шундаки, мослашиш, мураббий кўрсатмаларини ўзлаштириш учун терма жамоада вақт жуда оз. 48 соат ичида иккита ўйин ўтказдик. Манчини қисқа паслар билан тез ўйнашимиз кераклигини тушунтирди. Ундан яна янгиликлар олаётганимдан хурсандман.

ЕЧЛ йўлланмаси ҳақида

- Бу энг асосий мақсадимиз. Унга эришиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz