Қайднома

Қидирув

Осиё кубогидаги рақибимиз дуранг ўйнади

Осиё кубогидаги рақибимиз дуранг ўйнади

  14.10.2018 10:01
  0
  577
Осиё кубогидаги рақибимиз дуранг ўйнади

Кеча Доха(Қатар) шаҳрининг “Ал Гарафа” стадионида Осиё кубоги-2018 даги гуруҳдошимиз Уммон термаси Филиппин билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Айтганча, Филиппин  термаси ёг қўшнимиз Қирғизистоннинг гуруҳдаги рақиби ҳисобланади.

Пим Вербек бошчилигидаги Уммон дастлаб учрашувда ҳисобни очди. 1- бўлим охирида Холид Ал Хажри кутилмаганда ўз дарвозасига гол уриб қўйди - 1:1. Шу куни ҳар икки жамоа дарвозасини АПЛда фаолият кўрсатган киперлар(суратдаги) қўриқлашди. Ал Ҳабси  ҳозирда Суадиянинг “Ал-Ҳилол”ида, аммо 2017 йилгача АПЛда ўйнаган бўлса, Филлипин посбони Нил Этеридж айни кунда “Кардифф Сити”да ўйнамоқда..

Эслатиб ўтамиз, уммонликлар 16 октябрь куни Дохада Эквадор билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Осиё Кубоги-2019да Уммон билан бир гуруҳдан жой олган. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 9 январь куни Шаржа шаҳридабўлиб ўтади.

Филиппин - Уммон 1:1
 (1:1)
Голлар: 
Холид Ал Хажри 38 автогол - Раед Солиҳ 8
Филиппин: Этеридж (Фелкерсгаард 46'), Палла (Сато 58'), Силва, Вудланд, Манни Отт, Дизон (Рэмси 58'), Янгхасбанд (C) (Жеймс 83), Ингресо (Амин Назари 43'), Рейчелт, Патино, Стеубл (Страусс 67')
Уммон: Али Ал Хабси, Муҳаммад АЛ Мусаллами, Холид Ал Браики, Али Ал Бусаиди, Али Ал Нахар (Маҳмуд Ал Мушаифри,86), Муҳсин Ал Холди (Ясин Ал Шеяди,79), АҲмад Кано, Хаиб Ал Саади (Ейд Муҳаммад,67), Раед Солиҳ, Холид Ал Хажри (Муҳсин Ал Ҳассани,67), Жамил Ал Яҳмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz