Қайднома

Қидирув

Бефойда сўровнинг кимга кераги бор?!

Бефойда сўровнинг кимга кераги бор?!

  15.10.2018 15:43
  0
  517
Бефойда сўровнинг кимга кераги бор?!

Франциянинг France Football нашри «Олтин тўп»га даъвогар 30 нафар футболчи рўйхатини мухлисларга тақдим қилиб, соврин кимга насиб этиши масаласида махсус сўров ўтказди. Эътиборлиси, 700 мингдан кўп киши иштирок этган сўров натижаларига кўра, Лионель Месси 48 фоиз овоз тўплади. 31 фоиз иштирокчи  эса Муҳаммад Салоҳни ёқлади. 3-ўринни эгаллаган Криштиану Роналду ҳисобида 8 фоиз овоз бор, холос. Яқиндагина ФИФА талқини бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Лука Модричга эса атиги 2 фоиз иштирокчи овоз берди. Энг қизиғи, France Football ушбу сўров натижаларини тезда ўчириб ташлади. Газетанинг бу борадаги расмий сўрови натижалари 3 декабрь куни Париж шаҳрида ташкиллаштириладиган «Олтин тўп»ни топшириш маросимида эълон қилинади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz