Қайднома

Қидирув

«Барселона» вакиллар Пентекни кузатишмоқда

«Барселона» вакиллар Пентекни кузатишмоқда

  16.10.2018 09:34
  0
  399
«Барселона» вакиллар Пентекни кузатишмоқда

Каталониянинг «Барселона» клуби «Женоа» ҳужумичиси Кшиштоф Пентекни қўлга киритиш учун курашга қўшилишга тайёр, дея хабар қилмоқда Football Espana нашри.

Каталонияликлар клуби вакили Арьедо Брайда 23 ёшли футболчини кузатишга улгурган ва ҳозирда ҳам уни кузатишда давом этмоқда.

«Барселона» польшалик ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга шошилмаяпти ва уни яхшироқ ўрганиб чиқади.

Пентек ушбу мавсум стартида А Сериянинг 7та ўйинида 9та гол уришга муваффақ бўлди ва тўпурарлар жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Аввалроқ «Женоа» клуби «янги Левандовски» учун 60 млн евро талаб қилаётгани хабар қилинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz