Қайднома

Қидирув

Испания термасидан 2 та "антирекорд"...

Испания термасидан 2 та "антирекорд"...

  16.10.2018 21:25
  0
  514
Испания термасидан 2 та

Олдинроқ хабар берганимиздек, Кеча УЕФА Миллатлар лигаси 3-тури доирасида Испания терма жамоаси ўз майдонида Англияни қабул қилиб, 2-3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Маълум бўлишича, ушуб мағлубият Испания терма жамоасининг сўнгги 15 йилда ўтказган расмий уй учрашувларидаги мағлубиятсиз ўйинлар сериясига барҳам берган. Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Қизил фурия" ўз уйида ўтказилган 38 та ўйиннинг 34 тасида ғалаба ва бор йўғи 4 тасида дуранг натижа қайд этган.

Маълумот учун: Испания сўнгги бор ўз майдонида 2003 йилда Греция термасига мағлуб бўлганди. Ўшандан буён 5609 кун ўтди.

Айтганча мазкур ўйинда яна бир антирекорд қайд этилди. Зеро, испанлар ўз тарихларида илк марта ўз дарвозаларидан 3 та тўп ўтказиб юборишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz