Қайднома

Қидирув

Ҳужумкор, чиройли ўйинда ғалаба қозондик...

Ҳужумкор, чиройли ўйинда ғалаба қозондик...

  16.10.2018 21:19
  0
  669
Ҳужумкор, чиройли ўйинда ғалаба қозондик...

Тан олиш керакки, бугун терма жамоамиз сўнгги 2 йилдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Хусусан, муносиб таркиб танлангани ва Қатар термасининг етакчи футболчиларсиз ўйнаганлари ҳам футболчиларимизни эин эркин ҳаракат қилишларига замин яратгандир. Шундай бўлсада, ўйиннинг дастлабки бўлимида мақсадга эришилмади. Иккинчи бўлим ҳам зерикарли бошланди ва...
Майли нима бўлгада ҳам кузнинг совуқ кечасидаги “қайноқ” баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 
Дастлаб, Одил Аҳмедов 72-дақиқада боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кейин эса Одилнинг ўзи захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Марат эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобни 2:0га етказди.  Шундан сўнг ҳам Достонбек Ҳамдамов ўзининг сайъи ҳаракати натижасида голли вазият яратди, бироқ сўнгги зарбани беришди шошма шоўарликга йўл қўйди...  Ўйин тугагандан сўнг эса термамиз сардорини майдон ҳолати хусусидаги фикри кишини ажаблантирди. Нахотки, ЎФА мутасаддилари ҳақиқатда ҳам ушбу ўйинни "Пахтакор"да ўтказсалар бўларкан...  

Ўртоқлик учрашуви
Тошкент. "Миллий". 11245 тамошабин
Ўзбекистон - Қатар 2:0  (0:0)
Голлар: Одил Аҳмедов 72, - 1:0. Марат Бикмаев 85, - 2:0.
Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец (4.Достонбек Турсунов, 64), 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 15.Одил Ҳамробеков, 9.Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 90), 6.Ҳусниддин Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев (19.Владимир Козак, 83), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 76).
Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам Ал Рави, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим, 19.Ал Моез Али, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz