Қайднома

Қидирув

“Немис машинаси”нинг даври ўтганга ўхшайди

“Немис машинаси”нинг даври ўтганга ўхшайди

  17.10.2018 14:41
  0
  447
“Немис машинаси”нинг даври ўтганга ўхшайди

УЕФА Миллатлар лигаси 4-турида Германия терма жамоаси сафарда Франция термасига қарши ўйин ўтказди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.   Бу Германия терма жамоасининг 2018 йилдаги олтинчи мағлубияти бўлди ва “немис машинаси”нинг тарихдаги энг ёмон кўрсаткич сифатида қайд этилди. Бунгача, Германия (ГФР) 1956 ва 1985 йилларда йил давомида 5 мартадан мағлубиятга учраган эди. 2018 йилда Йоахим Лёв жамоаси ўртоқлик ўйинларида Бразилия (0:1), ва Австрияга (1:2), ЖЧ–2018 доирасида Мексика (0:1) ва Жанубий Кореяга (0:2) ҳамда Миллатлар лигасида Голландия (0:3) ва Францияга (1:2) имкониятни бой берди.   Жорий йилги спорт мавсумида Германия термаси бор йўғи 3 ғалаба ва 2 дурангни қайд этди.
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ўз лавозимидан бўшатилиши мумкин. Bild нашри маълумотига кўра, Немис футбол қўмитаси натижалардан норози бўлмоқда, бироқ Лёвни Францияга қарши ўйинда мағлуб бўлса ҳам бўшатишни режалаштирмаган.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz