Қайднома

Қидирув

Машғулот ўтказиш пуллик

Машғулот ўтказиш пуллик

  18.10.2018 04:55
  0
  450
Машғулот ўтказиш пуллик

Безорилик учун ҳибсга олинган россиялик футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаев «Бутирка» тергов изоляторида машқлар ўтказишлари учун рухсат берилишини сўраб ариза ёзишади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Москва Жамоатчилик кузатуви комиссияси масъул котиби Иван Мельниковга асосланиб хабар бермоқда. Футболчилар ҳамда Кокориннинг укаси Кирилл Москва шаҳридаги 2-сонли тергов изолятори карантин камераларида сақланмоқда. Мельниковнинг айтишича, улар оддий камерага кўчирилгач, машғулот залига киришларига рухсат берилишини сўрашмоқчи. «Бутирка» тергов изоляторига ташриф вақтида Жамоатчилик кузатуви комиссияси Кокорин ва Мамаевга бу ерда спорт тренажёрлари билан жиҳозланган хоналар мавжудлиги, у ерда соатига 400 рублдан тўлаб, шуғулланиш мумкинлиги, фақат бунинг учун изолятор раҳбаридан рухсат олиш лозимлиги ҳақида айтишган. Футболчилар кўпи билан 10 кун давомида карантин хонасида бўлишади. Москвадаги Тверь суди яқинда «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ҳамда «Краснодар» ярим ҳимоячиси Павел Мамаевни, шунингдек, Кокориннинг укаси Кириллни 2 ой муддатга ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz