Қайднома

Қидирув

Мессининг ўрнига Салоҳни мўлжалга олишган

Мессининг ўрнига Салоҳни мўлжалга олишган

  18.10.2018 07:01
  0
  429
Мессининг ўрнига Салоҳни мўлжалга олишган

«Барселона» раҳбарияти жамоа сардори Лионель Мессининг шартномаси масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Mundo Deportivo нашри Каталония клуби раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи билан 2022 ёки 2023 йилга қадар мўлжалланган янги битим имзолаш ҳаракатига тушганини маълум қилганди. Унга кўра, ҳозирда мутасаддилар таклифнинг молиявий томонларини ишлаб чиқишмоқда. Музокаралар келаси йилдан бошланиши кутиляпти. Ушбу манба томонидан тарқатилган навбатдаги хабарда айтилишича, Месси билан тузиладиган янги битимга асосан, футболчи 2020 йилда клубни эркин агент сифатида бепул асосда тарк этиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Бунда фақат бир шарт қайд этилмоқдаки, унга кўра Мессининг янги жамоаси Европанинг топ-клуби бўлмаслиги керак. Леонинг шартномаси ўтган йилнинг ноябрида ҳам янгиланиб, 2021 йил ёзига қадар узайтирилганди. Ўшанда томонлар бу келишувни муддатидан олдин бекор қилиш суммаси 700 миллион евро бўлишига келишиб олишган. Айни пайт Football Espana нашри келтирган маълумотга кўра, каталонияликлар Леонинг 2020 йилда клубдан кетиши эҳтимоли йўқ эмаслигини ҳисобга олиб, баъзи бир режаларни тузиб қўйишган. Хусусан, «кўк-анорранглилар» Месси жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнига «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни олиб келиш мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Қўшимча сифатида мисрлик футболчи Ла Лигада ўз кучини синаб кўриш истагида экани айтилмоқда.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz