Қайднома

Қидирув

Превью. «Навбаҳор» – «Бухоро»

Превью. «Навбаҳор» – «Бухоро»

  18.10.2018 09:44
  0
  468
Превью. «Навбаҳор» – «Бухоро»

Pepsi Суперлига 26-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби  ўз майдонида “Бухоро”нинг “Бухоро”  жамоасини қабул қилади.

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 52 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 52 та баҳсдан 28тасида жамоамиз ғолиб чиққан бўлса, 16та учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган.

8та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

"Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 97та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида наманганликлар 92 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.
Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда жамоамизни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Жорий мавсумда ўтказилган ҳар 2 баҳсда ҳам “лочинлар” зафар қучишган.

Биринчи даврада Бухорода ўтказилган ўйинда Мирзоҳид Ғофуровнинг ягона голи жамоамизга 1:0 ҳисобидаги ғалабани туҳфа этган бўлса, 2-даврада Наманганда ўтказилган учрашувда Жаҳонгир Меҳмонов ва Дарко Никачнинг голлари эвазига “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида зафар қучган.   

“Бухоро” Наманганда ўтказилган сўнгги 5 учрашувнинг 1 тасида ғалаба қозониб, 4та ўйинда мағлубиятга учраган. 

Наманганда бўлиб  ўтган сўнгги беш учрашув:

2014 йил  -  “Навбаҳор” -  “Бухоро” -   4:1
2015 йил  -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро” -  3:1
201 6 йил -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро “ –1:2
2017 йил  -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро “ –1:0
2018 йил -  “Навбаҳор” -   “Бухоро” -   2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Наманганда бўлиб ўтган 26та баҳснинг 19тасида мезбонлар, 4тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган. 
Бўлажак учрашувда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz