Қайднома

Қидирув

Сэм Эллердайс: «Бускетснинг ўйини жуда ҳам оддий»

Сэм Эллердайс: «Бускетснинг ўйини жуда ҳам оддий»

  18.10.2018 10:28
  0
  421
Сэм Эллердайс: «Бускетснинг ўйини жуда ҳам оддий»

Таниқли мутахассис Сэм Эллердайс Миллатлар лигаси доирасидаги Англия ва Испания ўртасида кечган ўйиндан сўнг Эрик Дайер билан Серхио Бускетснинг ўйинини таққослади.

«Англия терма жамоасининг ўйинидан мамнунман. Бускетсни мақташни бас қилинг, кеча у яхши ўйнай олмади. Фикримча, у Дайердан яхши ҳам ёмон ҳам эмас.

Бускетснинг асосий вазифалари тўпни олиб қўйиш ва ҳужумни бузиш. У тезкор ва ақлли пасларни амалга оширади. Серхио ғайритабиий нарсани амалга оширмаса ҳам ҳамма уни мақтайди.

Дайер ҳам худди шу ишни амалга оширади, бироқ уни тез-тез танқид қилишади. Бускетс «Барселона» ва Испания термаси учун ажойиб ўйинчи, лекин мени нотўғри тушунманг. У жуда ҳам самарали футболчи, бироқ унинг ўйини жуда ҳам оддий.

Биз уни даҳо деймиз, ўзимизнинг ўйинчи Эрик Дайерни эса танқид қиламиз» - дейди Эллердайс.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz