Қайднома

Қидирув

«Барселона» марказий ҳимоячи сотиб олади

«Барселона» марказий ҳимоячи сотиб олади

  18.10.2018 11:24
  0
  379
«Барселона» марказий ҳимоячи сотиб олади

Каталониянинг «Барселона» клуби 2019 йил январь ойидаги трансфер бозорида марказий ҳимоячи сотиб олишни ўйламоқда. Бу ҳақида Football Espana нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, ушбу қарорни «кўк-анорранглилар» раҳбарияти Самюэль Умтити ва Томас Вермаленнинг жароҳатидан кейин мажбур бўлишди. Ҳар икки футболчи бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Шу тариқа, «Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде ихтиёрида 2та марказий ҳимоячи қолган – Жерар Пике ва Клеман Лангле. Бундан ташқари, таркибда чап қанот ҳимоячиси Жорди Альбанинг ўрнини босувчи футболчи йўқ.

Аввалги хабарларга кўра, «Барселона»нинг трансфер мақсади «Аякс» ҳимоячиси Матейс де Лигт бўлиб турибди, бироқ голландияликлар футболчини сотмаслигини айтмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz