Қайднома

Қидирув

Вакилларимиз Осиё чемпионати саралаш ўйинларини бошқаришади

Вакилларимиз Осиё чемпионати саралаш ўйинларини бошқаришади

  18.10.2018 10:40
  0
  366
Вакилларимиз Осиё чемпионати саралаш ўйинларини бошқаришади

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда турли халқаро мусобақаларга таклиф олишмоқда. Хусусан, Эдита Миробидова ҳамда Анна Сидоровалар бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ОФК томонидан навбатдаги ўйинларга таклиф қилинди.     19 ёшли аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларини бошқариш учун ўзбекистонлик ҳакамлар чақирилди. Эдита Миробидова ҳамда Зилола Раҳматовалар Вьетнам пойтаҳти Ханой шаҳридаги мусобақада ҳакамлик қилишади.   Анна Сидорова ва Кристина Середалар эса Ливаннинг Бейрут шаҳрида ўтказиладиган ўйинларни бошқариш учун таклиф этилган. Саралаш баҳслари 24 октябрдан 29 октябрь кунига қадар бўлиб ўтади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz