Қайднома

Қидирув

3-ўйинда илк ғалаба: Эктор Купер биринчиси эмас...

3-ўйинда илк ғалаба: Эктор Купер биринчиси эмас...

  18.10.2018 14:50
  0
  759
3-ўйинда илк ғалаба: Эктор Купер биринчиси эмас...

Эктор Купер Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувида дастлабки икки ўйинда ғалаба қозона олмаган биринчи мураббий эмас. Мамлакатимиз футболи тарихида шундай натижа қайд этган дастлабки мутахассис Владимир Сальковдир. Агар термани фақатгина иккита ўйинда бошқарган Александр Иванковни ҳисобга олмасак. Сальков ҳам Купер сингари миллий жамоамиз рулида учинчи ўйинида ғалаба қозонган. Исроил ва Арманистонга имкониятни бой берган Сальков шогирдлари Озарбайжонни мағлуб этишганди. Рақамлар ва фактлар Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА сайтидаги ўйинлар рўйхатидан олинган.

Рауф Инилеев ва Миржалол Қосимов ҳам учинчи ўйинида илк ғалабасини нишонлаган. Қосимов (54) ва Инилеев (29) Ўзбекистон термасида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар ҳисобланишади. Бу борада учинчи ўринда бораётган Вадим Абрамов (28 ўйин) эса ўзининг бешинчи ўйинида илк ғалабасини нишонлаган. Шунингдек, Равшан Ҳайдаров ҳам биринчи ғалабасига бешинчи учрашувда эришган. Умуман олганда, Ҳайдаров дастлабки ғалабасини нишонлаш учун 1 йил, 3 ой, 6 кун кутишига тўғри келган. Хуллас, термамизни энг кўп бошқарган мураббийлар рўйхатида дастлабки тўртта ўринни эгаллаб турган мутахассисларнинг ҳеч бири дастлабки ғалабасини бир ёки иккинчи ўйинида нишонламаган.

Яна бир деталга эътибор қаратамиз. Уларнинг барчалари термага Осиё кубогида устозлик қилишган, ҳаммалари камида чорак финалга чиқишган. Биринчи бўлиб 2004 йили Ҳайдаров шундай натижа қайд этган, деб ёзмоқда ҳамкасбимиз Алишер Никимбаев ўзининг телеграмм каналида... 2007 йили Инилеев унинг кўрсаткичини такрорлаган. 2011 йили Абрамов 4-ўринни эгаллаган бўлса, 2015 йили Қосимов чорак финалгача етиб борган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz