Қайднома

Қидирув

Уйга қайтиш фурсати

Уйга қайтиш фурсати

  19.10.2018 03:01
  0
  519
Уйга қайтиш фурсати

«Челси» ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас Испания чемпионатига қайтиши мумкин. 31 ёшли футболчига Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда. Mirror нашрининг хабар беришича, Фабрегас «Челси» билан шартномани узайтирмаса, «матрасчилар» уни келаси йилнинг ёзида эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин. Аввалроқ футболчи фаолиятини Лондонда давом эттиришга қарши эмаслигини, аммо ҳозирча «Челси» унга янги шартнома таклиф қилмаганини таъкидлаганди. Сеск 2014 йилдан бери «аристократлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Фабрегас «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2011-2014 йилларда «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаган. Испаниялик футболчи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида ҳали майдонга тушмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz